"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиб қолди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Андреас Кристенсен “Ювентус”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга қараганда туринликлар ўз ҳимоя қўрғони вакилларини ёшартиришмоқчи ва бу борада айнан 22 ёшли даниялик футболчи вариантига тўхталишмоқда. Таъкидлаш керакки, айни дамда “Ювентус” ҳимоячиларининг ўртача ёши 29,5 ни ташкил этади. Улар бу борада А Серияда “Эмполи” ва “Кальяри” клубларидан сўнг 3-ўринда туришади.

Эслатиб ўтамиз, Кристенсен Антонио Конте даврида “Челси”нинг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланар эди. Аммо, Маурицио Сарри келгач буткул захирага ўтириб қолди. У жорий мавсум АПЛда бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!