"Ювентус" Дибалани қўйиб юбормоқчи эмас

Туриннинг "Ювентус" клуби спорт директори Фабио Паратичининг сўзларига кўра “кекса синьора” ўзининг аргентиналик форварди Пауло Дибалани сотишни режалаштирмаяпти.

“Ювентус”дан фақатгина буни хоҳлаган футболчилар кетиши мумкин. Биз учун таркибни кучайтириш қийин. Масалан Дибаладан ким кучлироқ? Месси. Аммо, уни сотиб олиш жуда мушкул. Худди шу гапни Неймарга нисбатан ҳам айтишим мумкин”, - дейди Паратичи.

Эслатиб ўтамиз, Дибала учун асосий даъвогар бу Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади.

Маълумот учун, 25 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!