“Ювентус” Ивановични таркибга қўшиб олмоқчи

“Ювентус” клуби раҳбарияти тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Мехди Бенатиа ўрнига янги ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда.

“Кекса синьора” биринчи навбатда “Лацио”да тўп сураётган Мартин Касерес ортга қайтармоқчи. Агар 31 ёшли футболчи билан келиша олмаса, туринликлар бошқа вариантларни кўриб чиқади.

“Ювентус”нинг ушбу рўйхатида Бранислав Иванович (“Зенит”), Мартин Шкртел (“Фенербахче”) ва Бруну Алвеш (“Парма”) бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!