"Ювентус" Роналдунинг "Реал"даги собиқ жамоадошини харид қилмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби Реал” жамоасининг яна бир футболчиси Искони ўз таркибига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Tuttosport нашри.

Италия газетасининг тарқатган хабарига кўра, клуб испаниялик футболчи атрофида бўлаётган воқеалардан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Сантьяго Солари бош мураббий этиб тайинланганига қарамасдан Иско ҳамон захирада қолиб кетмоқда. “Реал Сосьедад” қарши ўйинда мадридликлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ва ярим ҳимоячи 57-дақиқадан кейин майдонда пайдо бўлган.

Маълум бўлишича, Иско “Реал”ни январда тарк этмоқчи эмас, шунинг учун “Ювентус” уни ёзги трансферлар мавсумида таркибга қўшиб олишга уриниб кўради.

2018 йили туринликлар “Реал”дан Криштиану Роналдуни сотиб олди. Иско мадридликлар сафига 2013 йили “Малага”дан келган. “Реал” сафида у Испания чемпиони ва 4 карра ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!