"Ювентус" Салаҳ учун "Ливерпуль"га янги таклиф тайёрламоқда

Аввал хабар берилганидек, “Ювентус” клуби ўз таркибига “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммал Салаҳни қўшиб олиш фикридан қайтмаётир.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, туринликлар инглиз клубига янги таклиф тайёрламоқда. Унга кўра, “кекса синьора” раҳбарияти мисрлик футболчи учун 50 миллион евро ва ҳужумчи Пауло Дибалани беришмоқчи.

Салаҳ “Ливерпуль”га 2017 йили “Рома”дан 42 миллион евро эвазига ўтган. Бу мавсум 26 ёшли футболчи мерсисайдликлар сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол ва 8 голли узатмага муаллифлик қилган.

Салаҳнинг “Ливерпуль” билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йил июлида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
17/02/2019 17:34
Ювентус хамма юлдузларни сотиб олади шекилли