"Ювентус" футболчиси "Женоа"га ўтди

Илгарироқ "кекса синьора" италиялик футболчини генуяликларга ижарага бергани борасида хабарлар  тарқалган эди. Туринликлар19 млн АҚШ долларини 4 йилда бўлиб тўлаш шарти билан Стурарони "Женоа"га қўйиб юборгани маълум бўлди.

Ўтган мавсум бошини Стефано ижара асосида Лиссабоннинг "Спортинг"ида ўтказган эди, аммо жароҳати боис португал клубида бирорта учрашувда майдонга тушмаган.  

У ўзининг сўнгги ўйинини 2018 йилнинг май ойида А Серия 38-турида "Верона"га қарши баҳсда ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!