"Ювентус" футболчиси учун АПЛнинг икки гранди кураш бошлади

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани қишда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Sunday Express нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчи учуе Лондоннинг икки гранди - "Челси" ва "Арсенал" жиддий кураш бошлаган.

Таъкидлаш керакки, Руганининг ўзи ҳам “Ювентус” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабиб жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!