"Ювентус" ҳам Малкомга қизиқиб қолди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам "Барселона" вингери Малком учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кекса синьора” 21 ёшли бразилиялик футболчини "Манчестер Юнайтед" қизиқишлар доирасига кириб қолган футболчиси Дуглас Костанинг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Малкомга шунингдек “Эвертон” ва Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Малком жорий мавсум "Барселона" сафида 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг трансфер баҳоси 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!