"Ювентус" ҳимоячиси учун Европанинг беш гранди кураш бошлади

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Алекс Сандро жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи учун "Реал", ПСЖ, "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Таъкидлаш лозимки, Сандронинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган ва у ҳозирча “Юве” билан ушбу келишувни узайтириш борасида келишувга эришганича йўқ.

Ўз навбатида “кекса синьора” ҳам унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборган. Туринликлар бу борада Марсело ("Реал"), Жорди Альба ("Барселона") ва Алекс Гримальдо ("Бенфика") каби футболчиларнинг номзодини кўз остига олиб қўйишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!