"Ювентус" ҳужумчисини "Кальяри"га сотди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Кальяри" клуби "Ювентус" форварди Альберто Черринининг трансферини сотиб олди. Бу ҳақди туринликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра “Кальяри” 22 ёшли футболчи учун “кекса синьора”га 9 млн евро тўлаган. Черрини эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, Черрини бунгача “Кальяри” сафида ижара асосида тўп суриб келаётган эди. У жорий мавсум 10та ўйинда иштирок этиб ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!