"Ювентус" сўнгги 23 йилда илк бор Италия кубогида бу қадар йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Хабарингиз бор кеча “Ювентус” Италия кубоги чорак финалида сафарда “Аталанта”га (3:0) йирик ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.

Эътиборлиси, бу “кекса синьора”нинг 2011 йилдан буён Италия клубларидан учраган энг йирик мағлубияти бўлди. Ўшанда улар “Наполи”дан жавобсиз 3та гол қабул қилиб олишган эди.

Италия кубогида эса сўнгги 23 йилдан буён бу қадар йирик ҳисобда ютқазмаган эди. Аниқроғи, 1996 йилда “Интер” Турин супер клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!