"Ювентус" ёзда "Реал" билан ҳимоячилар рокировкасини амалга оширмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Реал" Мадрид ҳимоячиси Марселога жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 30 ёшли бразилиялик футболчи эвазига “қироллик клуби”га ўзининг бошқа бир бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандрони беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Марселонинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.

Сандронинг “Юве” билан шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер баҳоси эса 50 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Сандро ҳисобида эса 29та ўйинда 1та гол ҳамда  2та голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!