"Ювентус"га "Бавария" футболчиси керак

Мюнхеннинг "Бавария" клуби хавбеки Тьяго Алькантара фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра 27 ёшли испаниялик футболчига “Ювентус” жиддий қизиқиб қолган.  Туркинликлар айнан мана шу футболчи орқали ўзининг марказий чизиғини кучайтирмоқчи.

Маълумот учун, Алькантара жорий мавсум “Бавария” сафида жами 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!