"Ювентус"нинг асосий футболчиларидан бири "Атлетико"га қарши жавоб баҳсида иштирок этолмайди

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Алекс Сандро 12 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этмайди.

Гап шундаки бразилиялик футболчи кеча ушбу жамоаларнинг Мадридда бўлиб ўтган дастлабки баҳсида ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу эса унинг турнирдаги 3-сариқ карточкаси бўлди. Шу сабабли у энди мусобақанинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборишга мажбур.

Маълумот учун, Сандро жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!