"Ювентус"нинг ёзги трансферлардаги илк хариди ким бўлиши маълум бўлди
Туринниг "Ювентус" клуби "Женоа" ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “кекса синьора” 20 ёшли аргентиналик футболчи учун генуяликларга 30 млн евро беради. Тез орада томонлар шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ромеро “Женоа” сафига ўтган ёз “Бельграно” клубидан 1,65 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум генуяликлар сафида жами 16та ўйинда иштирок этди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар