Зайнаб Пардабоева ўқ отиш бўйича жаҳон кубогида қатнашмоқда
Германиянинг Зуль шаҳрида ёшлар ўртасида спортнинг ўқ отиш тури бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Эътиборли томони, нуфузли мусобақада иқтидорли спортчимиз Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиби Зайнаб Пардабоева ҳам иштирок этмоқда.
Ҳамюртимиз пневматик милтиқда 10 метрли нишонга ўқ отиш бўйича ўтган ВП-6 машқида 621,4 натижани қайд этиб, ўзининг шахсий рекордини янгилади. Бу натижа аёллар ўртасида Ўзбекистон рекорди ҳисобланади.
Шу вақтга қадар Ўзбекистн рекорди Лондон олимпиадаси иштирокчиси Сакина Мамедовага (620,6 натижа) тегишли эди.
Маълумот учун: аёллар ўртасидаги ВП-6 машқида спортчилар 1 соат 15 дақиқа ичида кетма-кет 60 та ўқни нонга отишлари лозим.
Фикрлар