Зеедорф келажакда АПЛда ишламоқчи
Айни дамда Камерун терма жамоасига устозлик қилаётган яқин ўтмишнинг энг зўр футболчиларидан бири Кларенс Зеедорф келажакда АПЛда ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.
“Ким ҳам премьер-лигада ишлашни хоҳламаслиги мумкин? Мен АПЛда ҳеч қачон ўйнамаганман, лекин умид қиламанки, қачондир мураббий сифатида бу ерда ўзимни синаб кўраман. Бу ҳозир дунёдаги энг қизиқарли чемпионат. У ерда ишлаш мен учун фахр бўларди”, - дейди голландиялик мутахассис.
Маълумот учун, 42 ёшли Зеедорф бундан аввал “Милан”, “Шэньчжэн” ва"Депортиво" каби клубларни бошқарган.
Фикрлар