"Зенит" ўз майдонида "Динамо" дарвозасига 8та гол урди (видео)
Аввал хабар берганимиздек кеча Санкт-Петербургда УЕФА Европа лигаси саралашининг 3-раундида ўрин олган “Зенит” ҳамда Минскнинг “Динамо” клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда питерликлар 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва навбатдаги босқичга йўл олишди. Эслатиб ўтиш лозимки, “Динамо” ўз майдонида ўтказилган дастлабки ўйинда “Зенит”ни 4:0 ҳисобида таслим этган эди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар