Зидан "Ювентус" бош мураббийи бўлса, биринчи ўринда қиладиган иши нима?

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан агарда "Ювентус" бош мураббийи лавозимига ўтирса, биринчи бўлиб жамоага “Реал”даги собиқ шогирди Марселони олиб келмоқчи.

Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Зиданга бразилиялик футболчининг ҳаракатлари жуда ҳам ёқади.

Қайд этиш лозимки, агар “Юве” Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраса, жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри катта эҳтимол билан ўз лавозимидан озод этилади. Унинг ўрнига эса айнан Зидан номзоди тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!