А Серия. "Аталанта"ни мағлуб этган "Наполи" турнир жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди

  • 5 ноябрь, 2022, 23:57
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

А Серия 13-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Наполи" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда неаполликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 19-дақиқада Лукман пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. Бироз ўтиб Осимхен мувозанатни тиклади. 35-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Элмас жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

3 очко қўлга киритган "Наполи" А Серия турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 27 очкоси бор "Аталанта" 2-поғонани банд этган. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!