А Серия. Амалдаги чемпион "Наполи" яна мағлуб этилди

А Серия 19-туридан ўрин олган "Торино" - "Наполи" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. 

Туринликлар сафида голларга Санабрия, Влашич ва Буонгиорно муаллифлик қилди. "Наполи" сафида 50-дақиқада Паскуале Маззокки қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

Шу тариқа, очколари сонини 27 тага етказиб олган "буқалар" А Серия турнир жадвалида 10-поғонани банд этиб турибди. "Наполи" эса 28 очко билан 9-поғонадан жой олган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!