А Серия. "Аталанта" - "Интер": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 7-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Интер" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3'

Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+2'
Ҳакам миланликлар дарвозаси томон пенальти белгиламади. "Аталанта" футболчилари шунлай фикрда.
- 90'

Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Ўйин сўнгини "Аталанта" тўп назорати билан ўтказмоқда.
- 85'
Муриэль жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ноаниқ зарба берди.
- 83'

Дармиан ўрнига Ҳакими, Янг ўрнига эса Дамброзио майдонга тушмоқда.
- 80'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Миранчук жамоаси учун муҳим бўлган голни урди. Пастки ўнг бурчак ажойиб тарзда ишғол қилинди.
- 75'

"Аталанта" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 74'

Лукаку ва Перишич майдонга ташланди. Санчес ва Лаутаро энди дам олади.
- 73'

Толои Муриэлни алмаштирмоқда.
- 70'

Гальярдини Видаль ўрнига майдонга ташланди.
- 70'

Видаль сариқ карочка олди.
- 69'

Гомес сариқ карточка олди.
- 66'

Барелланинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 64'
Янг яхши имкониятдан аниқ зарба бера олмади.
- 60'

Пессина Пашалич ўрнида ҳаракат қилади.
- 60'

Малиновскининг ўрнига Миранчук майдонга тушмоқда.
- 59'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мартинес ҳисобни очмоқда. Унинг зарбаси аниқ ва кучли чиқди.
- 57'
Видаль қоидани бузди. "Аталанта"да стандарт вазият.
- 52'
Пашалич зарба бериш ўрнига рақибга нисбатан фол ишлатиб қўйди.
- 50'
Дуван Сапата кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 48'
"Интер" тўпни назорат қилмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!
- 44'

Де Врей жарима майдонига ёриб кираётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 42'
Бўлим сўнгини меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда. Улар позицион ҳужум уюштиряпти.
- 40'
"Неррадзурилар" навбатдаги имкониятдан наф чиқара олишмади.
- 38'

Миланликлар бурчак тўпини ижро этишда оддий хатога йўл қўйди. Вазият қўлдан кетди.
- 35'
Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда. Бу сафар Дармиан ҳамда Руджери тўқнашиб кетди.
- 33'

Барелла ва Фройдер ўзаро жиддий тўқнашиб кетди. Ҳакамга эътироз билдирган Жимсити огоҳлантирилди.
- 31'
Бергамоликлар қанотларни фаол ишлатишга уринмоқда.
- 28'
"Интер" тўпни назорат қилмоқда.
- 25'
Бастони Видални қулай тарзда тўп билан таъминлади. Аммо зарба ноаниқ.
- 23'
Малиновскининг зарбаси ноаниқ кетди.
- 22'
Хатебур ҳужумда қоидани бузди.
- 20'
"Аталанта" босим уюштирмоқда.
- 18'

Ханданович "Аталанта" футболчисининг ноқулай зарбасини қайтариб юборишга эришди.
- 17'
"Интер" кучли прессинг амалга оширган ҳолда тўпни тезда олиб қўймоқда.
- 15'
Де Врей рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Бергамоликлар яхши стандартни амалга оширади.
- 13'
Лаутаронинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди.
- 12'
"Аталанта" тартибли ҳимояланишга интилмоқда.
- 10'
"Аталанта" футболчилари позицион ҳужум уюштирмоқда. Меҳмонлар прессингда ҳаракат қиляпти.
- 8'
Дармиан қанотда яхши ҳаракат қилиб, марказга узатма амалга оширди. Ҳимоячилар Лаутарога зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 6'
Сапатани жарима майдонига киришда йиқитишди. Бергамоликларда хавфли стандарт юзага келди.
- 5'
Майдон эгалари ҳужум уюштирмоқда.
- 3'
Ўйин кескин кураш билан бошланди.Рақиби билан тўқнашиб кетган Бастони бироз муддат майдонда ётди.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Жамоа сардорлари расмий жараёнларни ўтказиб олишди. Старт учун барчаси шай!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. А Серия мадҳияси янгради.



Фикрлар