А Серия. "Беневенто" - "Ювентус": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Беневенто" - "Ювентус" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'

Ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун Мората қизил карточка билан жазоланди.
- 90'
Ўйин якунланай деганда "Юве" қўшимча ресурсларини амалга ошириб, тезкор ҳужумлар уюштирмоқда.
- 90'
Дибала рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам эса жим.
- 90'
Деян Кулусевски ўта хавфли жарима зарбасини ижро этди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'

Мезбонлар ҳимоячиси Федерико Барба ҳам рақибига нисбатан қўполлик ишлатиб, огоҳлантирилди.
- 82'

"Беневенто" ярим ҳимоячиси Паскуале Съкяттареллага ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
- 80'

Куадрадо огоҳлантирилди.
- 75'
Куадрадо жарима майдони яқинида қоида бузди. Мезбонларда яхши стандарт вазият юзага келди.
- 72'

Мезбонлар сафида эса 3 та ўзгариш: Ионице, Капрари ва Лападуланинг ўрнига ўйинга Тельо, Туя ва Сау қўшилди.
- 69'

"Юве" сафида 3-ўзгариш: Федерико Кьезанинг ўрнига майдонга Федерико Бернардески тушди.
- 67'
"Кекса Синьора"нинг кетма-кет бесамар ҳужумларига "Беневенто" ҳам ноаниқ ҳужуми билан жавоб қайтарди.
- 63'

Куадрадо ижро етган бурчак зарбаси тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.
- 62'

Меҳмонлар сафида бир йўла 2 ўзгариш амалга оширилди. Ўйинга Артур ва Ремзининг ўрнига Бентанкур ва Кулусевски қўшилди.
- 58'

Яқиндагина майдонга тушган Маджо Моратага нисбатан қўполлик ишлатиб, сариқ карточка ишлаб олди.
- 55'
Мезбонлар ҳужуми яна ноаниқ якунланди
- 54'
Сўнгги 6-7 дақиқадан бери туринликларнинг кучли прессинги натижасида "Беневенто" футболчилари рақиб майдонига ўта олишмаяпти.
- 50'

"Юве" футболчилари томонидан амалга оширилган бурчак тўпи 2-тўлқиндан сўнг бош билан берилган ноаниқ зарба эвазига бесамар кетди.
- 48'
"Беневенто" футболчилари хавфли ҳужум ташкил этишди. Мезбонларнинг хужуми Импротанинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
- 46'

Фабрицио Паскуанинг ҳуштаги янгради ва иккинчи таймга старт берилди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Беневенто" ҳисобни тенглаштирди!
Летиция ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп устунга тегиб, дарвозадан жой олди.
- 45'

Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Дибаланинг ўзи стандарт вазиятдан ноаниқ зарба йўллади.
- 44'
Жарима майдони яқинида Дибалага нисбатан қоида бузилди.
- 42'
Тайм сўнгини "Юве" футболчилари тўп назорати билан ўтказяпти.
- 40'
Марказга узатилган тўпни Дибала дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячига тегди.
- 37'

Кьеза жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 35'
Дибала рақиб жарима майдонида йиқилди. Ҳакам бу вазият пенальтига тортмаслигини билдирди.
- 34'

Жароҳат олган Кальдтора ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Кристиан Маджо майдонга тушди.
- 33'

Кальдиорага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 31'

Рэмзининг зарбасидан кейин дарвозабон яхши реакция кўрсата олди.
- 28'
Лападула "Юве" жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 26'
Рэмзи билан ажойиб комбинация уюштирган Дибала дарвозабон қаршисида ноаниқ зарба берди.
- 24'

Бу сафар Рэмзи воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 21'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Юве" ҳисобни очди!
Жарима майдони ичида бир рақибини алдаган Мората ўткир бурчакдан аниқ зарба берди.
- 19'

Мората офсайдда қолиб кетди.
- 17'
"Юве" футболчилари рақиб жарима майдонига ёриб киришга қийналяпти.
- 15'
Ўйин, асосан, марказда кечмоқда.
- 12'
Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам тез-тез олдинга ўтяпти.
- 10'
Стандарт вазиятдан "Беневенто" футболчиси шерикларига тўп оширди. Дарвозабон тўпни уриб юборди.
- 7'
Марказга оширилган тўпни Шенсний ушлаб олди.
- 4'
Жарима майдонига узатилган тўпни мезбонлар узоқлаштирди.
- 2'
"Ювентус" дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар