А Серия. "Фиорентина" - "Женоа": "Женоа" ҳисобни очди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Женоа" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+9'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+8'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фиорентина" ҳисобни тенглаштирди!

    Жарима майдонида юзага келган палапартишликдан фойдаланган Никола Миленкович дарвозани ишғол этди.

  • 90+6'

    Узоқ масофадан берилган кучли зарбани "Женоа" посбони ушлаб олди.

  • 90+5'

    Ҳакамга эътироз билдирган Валеро огоҳлантирилди.

  • 90+4'

    Дестронинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+2'

    "Женоа" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Кейинчалик қарши ҳужумларда хавф туғдиришга ҳаракат қиляпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Женоа" ҳисобни очди!

    Ҳимоячилардан қочиб, қулай позицияга чиқиб борган Пьяца дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 88'

    Узоқ масофадан берилган зарба Дестрога тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 87'

    Пеллегринининг бу сафарги узатмасидан кейин ҳам иккинчи қаватдаги устунлик мезбонлар томонда бўлди.

  • 86'

    Бош билан йўлланган кучсиз зарбани "Женоа" посбони ушлаб олди.

  • 85'

    Мезбонлар яна бир стандартга эга бўлди. Марказга ошиилган тўпни яна ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 82'

    Майдон эгалари ҳамон тўпни ўзларида ушлаб турибди. "Женоа" айтарли прессинг ҳам уюштира олмаяпти.

  • 80'

    Роландо Маран ҳам охирги ўзгаришларни амалга оширди: Скамакка ҳамда Радованович майдонни тарк этди. Улар ўрнига Дестро ва Бехрами ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Влахович ва Рибери захирага олинди. Улар ўрнига Кутроне ҳамда Эйссерик ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Амрабатнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 75'

    Влаховичнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 73'

    Эрик Пульгарга нисбатан қоида бузган Пеллегрини огоҳлантирилди.

  • 72'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўргна ҳакам голни бекор қилди. Бонавентура позиция учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган экан.

  • 71'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига бироз аввал қўполлик ишлатилганлигини текширишни сўради.

  • 70'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фиорентина" ҳисобни очди!

    Марказга узатилган тўпни Бонавентура бўш қолган дарвозага киритди. Ҳимоячилар унга қаршилик кўрсатишни уддалай олмади.

  • 69'

    "Фиорентина" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Бироқ Влаховичнинг қулай позициядан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Меҳмонларда яна жарима майдонига мақсадсиз узатма ва яна дарвозабон тўпни осонликча ушлаб олмоқда.

  • 65'

    "Женоа" сафида ўзгариш: Элдор Шомуродов ўз ўрнини Марко Пьяцага бўшатиб берди.

  • 63'

    Марказга оширилган тўпни майдон эгалари узоқлаштирди. "Женоа" ҳужумда ҳеч нима қила олмаяпти.

  • 62'

    Жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар майдон ташқарисида чиқариб юборди. Генуяликларда бурчак зарбаси.

  • 60'

    "Женоа" дарвозабони Маркеттига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 57'

    Ўйин тизгини "Фиорентина" футболчилари томонда. Улар тинмай ҳужум уюштирмоқда.

  • 55'

    "Женоа"нинг қарши ҳужуми Элдорнинг муваффақиятсиз ҳаракат туфайли барбод бўлди.

  • 53'

    Бонавентуранинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 52'

    Марказга узатилган тўп йўлига Шомуродов тўғаноқ бўлди. Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритади.

  • 50'

    Жарима майдони яқинида Лерагер рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. "Фиорентина"да яна бир стандарт юзага келди.

  • 47'

    Бўлимни мезбонлар ҳужум билан бошлади. Пессельянинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Амрабатни чалиб йиқитган Стураро огоҳлантирилди.

  • 45+1'

    Шомуродов бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ тўп сал баланддан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Стураро узатган тўпга Скамакка зарба бера олмади. Камсонли имкониятлардан навбатдагиси кўкка совурилди.

  • 44'

    Шомуродов офсайдда қолиб кетди.

  • 43'

    Риберининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 41'

    Гастровили жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Бонавентура тўлдирди.

  • 39'

    "Фиорентина" фаол ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар жарима майдонига узатилган тўпга интилган Влахович ва Маркетти тўқнашиб кетди.

  • 37'

    Бироз аввал жароҳат олган Сапата майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Паоло Гильеона ўйинни давом эттиради.

  • 36'

    Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритган меҳмонлар дарҳол тўпни йўқотди. Умуман олганда, бундан ҳолат қайта-қайта такрорланяпти.

  • 34'

    Кристиан Сапатага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 33'

    Скамакка жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ишонч билан унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 32'

    Марказга оширилган тўпга Скамакка бироз ета олмади. Аксига олиб, Шомуродов ҳам тўп ўтишини кутмаган эди.

  • 31'

    Ҳимоячилар жарима майдони ичида Риберини ёлғиз қолдирди. Франциялик футболчининг зарбасига анқилик етишмади.

  • 30'

    Роландо Маран шогирдлари ҳимоядан шунчаки тўпни олдинга тепиб юбориш билан чиқмоқда. Бу ҳужум иккинчи темп билан давом этишига олиб келяпти.

  • 28'

    Риберига қўли билан зарба бериб юборган Гольданига бу сафар оғзаки огоҳлантириш олди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.

  • 27'

    Икки рақиби қуршовида қолган Пеллегрини узатма ўрнига ўзи рақибларни алдашга уринди. Бу қарори хато эканлигини у бироз кеч англади.

  • 25'

    Жарима майдони ичига узатилган пас жуда содда чиқди. Ҳимоячилар тўпни осонликча узоқлаштирди.

  • 24'

    Пеллегринига нисбатан Амрабат қоида бузди. "Женоа"да яхши стандарт вазият.

  • 22'

    Флоренцияликлар қанотларни тез-тез алмаштириб, рақиб ҳимоясидан бўш ҳудуд изламоқда.

  • 19'

    Риберининг узатмасига Кальехон ета олмади. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

  • 17'

    Стураронинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз кучини йўқотди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 16'

    "Женоа" ҳимоядан чиқишда узун пасларга таянмоқда.

  • 15'

    Қарши ҳужумга ўтган Пеллегринини қоида бузиш эвазига тўхтатган Пульгар огоҳлантирилди.

  • 12'

    Мезбонлар яна бир стандартга эга бўлди: жарима майдонига узатилган тўпни генуяликлар узоқлаштирди.

  • 10'

    Рибери воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 9'

    Генуяликлар жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 7'

    Марказда "Фиорентина" тўпни назорат қилмоқда.

  • 5'

    Шомуродов бу сафар ҳам рақибини алдай олмади.

  • 5'

    Майдон эгаларининг эрта прессинги "Женоа"ни орқа чизиқда узоқ вақт қолиб кетишга ундамоқда.

  • 3'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Шомуродов рақибдан ўтиб кета олмади. Рақтб елкама-елка курашда Элдорни қўполлик ишлатишга мажбур қилди.

  • 2'

    Эрик Пульгарнинг аёрона зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 1'

    Илк дақиқалардан олдинга ўтган мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдони яқинида Гастровилли қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Шомуродов учун "Женоа" либосидаги навбатдаги муҳим ўйин бошланиш арафасида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!