А Серия грандлари оромини йўқотди
"Рома", "Интер" ва "Наполи" сингари А Серия грандлари "Атлетико" ҳимоячиси Сантьяго Ариасни ўз сафида кўрмоқчи.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, Италия жамоалари 28 ёшли колумбиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришмоқчи. Сантьягонинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун Мадриддан кетмоқчи ва шу сабабли бошқа жамоалардан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Ариас жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар