А Серия грандларидан бирида истеъфо юз беради

"Рома" клуби бош мураббийи Пауло Фонсека Европа лигаси ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га (2:6) қарши ўйинда учралган шармандали мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқиш арафасида турибди.

Клуб хўжайинлари “Олд Траффорд”да қайд этилган ҳисобдан шокка тушган ва португалиялик мутахассисни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Фақат бу иш мавсум якунлангач амалга оширилади.

Бундан аввалроқ Фонсека ўрнига "Ювентус"нинг собиқ устози Маурицио Сарри тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Паулонинг ўзи эса фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Унга "Кристал Пэлас"дан жиддий таклиф бор.  Бундан ташқари у "Спартак"нинг ҳам шорт-листидан жой олган.

"Рома" 33 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Римликлар ҳисобида 55 очко бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар