А Серия. "Интер" ва "Болонья" ўртасидаги учрашувда нақ 7 та гол киритилди

Италия А Серияси 14-тури доирасидаги "Интер" - "Болонья" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда майдон эгалари йирик 6:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. 

"Нерадзуррилар"нинг голларига Федерико Димарко (дубль), Эден Жеко, Лаутаро Мартинес, Робин Госенс ва Ҳоқон Чалғонўғлу каби футболчилар муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона тўпи эса Хараламбос Ликояннис номига ёзилди.

Шу тариқа, "Интер" ҳисобидаги очколари сонини 27 тага етаказиб олди ва турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Болонья" эса 16 очко билан 13-поғонада қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!