А Серия. "Кальяри"нинг "Эмполи"га қарши қайдномаси эълон қилинди

Эртага Италия А Серияси 27-тур ўйинлари давом эттирилади. 

Ушбу турда Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Кальяри" сафарда "Эмполи" билан ўйнайди. Мазкур баҳс учун сардинияликларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Ваниҳоят, Шомуродов икки ойлик танаффусдан сўнг қайдномага киритилди. Терма жамоамиз сардори Осиё кубоги олдидан оёқ бармоқларидан бирини синдириб олган эди ва Қатарда бўлиб ўтган турнирни ҳам ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньери шогирдлари 20 очко тўплаган ҳолда 19-ўринда бормоқда.

лпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!