А Серия клуби 15 очко жаримага тортилиши мумкин
Ads

Веронанинг "Кьево" клуби 15 очко жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра прокурор "Кьево" клуби трансферлардан кўрган даромадларини қасддан оширишга урингани учун уни Италия футбол федерациясидан жиддий жазолашни талаб қилмоқда.

Айтиш лозимки, вероналиклар ушбу юқори кўрсатгичли соҳта ҳисоботларни А Серияда ўйнаш лицензиясини қўлга киритиш учун тақдим этишган.

Маълумот учун, "Кьево" чемпионатнинг ўтган 3та туридан сўнг фақат 1 очко тўплашга эришди.