А Серия клуби Балотелли билан шартнома имзолаганига пушаймон бўляпти

Ҳужумчи Марио Балотелли ва “Брешия” клуби ўртасидаги можаро янада жиддийлашмоқда. Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар ўзларига адвокат ёллашган ва энди ушбу иш судгача етиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Брешия” раҳбарияти жамоа билан бирга шуғулланмаётгани учун Балотеллини машғулотлардан четлатган эди. Марио ҳозир клуб уни жамоага қайтаришини ва товон пули тўлашини талаб қилмоқда. Аммо, жамоа унинг шартига кўнган тақдирда ҳам Балотелли барибир “Брешия”дан кетмоқчи. Унга эса «Галатасарой», «Васко да Гама», «Фламенго» ва «Ботафого» клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Марио жорий мавсум А Серияда жами 19 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5 та гол уришга эришди. Унинг “Брешия” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!