А Серия клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди

"Парма" клуби расмий матбуот хизматига кўра, бош мураббий Фабио Ливерани истеъфога чиқарилди.

Пармаликлар Италия чемпионати 16-туридан сўнг 2 та ғалаба ва 5 дуранг билан 18 поғонада бормоқда. Клуб А Сериянинг сўнгги турида "Аталанта"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Бугун эрталаб Фабио Ливерани билан шартномани бекор қилишга келишиб олдик. Унга клуб учун қилган ишлари учун миннатдорлик билдирамиз. Мавсум биз учун қийин бошланди, аммо "Парма" олдинга юришда давом этиши керак", - дейилган клуб баёнотида.

44 ёшли мутахассис "Парма" бошқарувига мавсум бошида келган ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!