А Серия клубининг 2 нафар футболчисида коронавирус аниқланди
“Специя” клуби расмий сайти орқали жамоада Covid-19 билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилганини маълум қилди.
Юқоридаги манба кўра, ярим ҳимоячилар – Женнаро Акампора ва Маттео Риччида коронавирус аниқланган. Уларнинг иккаласида ҳам касаллик аломатларсиз кечмоқда. Кеча жамоанинг қолган барча аъзолари яна тестдан ўтказилди.
“Специя” бугун А Сериянинг навбатдаги турида “Верона”га қарши баҳс олиб боради. Жамоа айни дамда 17-ўринда бормоқда.
Фикрлар