
А Серия клубларидан антирекорд
“Аталанта” Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичида ПСЖга (1:2) аламли тарзда имкониятни бой берди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.
Шу тариқа, ЕЧЛда А Сериядан бирорта ҳам жамоа қолмади. Италия клублари қаторасига 10 йил давомида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаслиги ойдинлашди. Бу мамлакат клублари учун антирекорд ҳисобланади. Сўнгги бор «Интер» 2009/10 йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритганди.
Итальян клубларида бундан ортиқ танаффус бундан 16 йил муқаддам кузатилган. Ўшанда ушбу мусобақа Чемпионлар кубоги, деб номланар эди.
Бу галги турнирда “Ювентус” 1/8 финалда “Лион”дан ўта олмади (0:1, 2:1). “Наполи” эса бу босқичда “Барселона”га (1:1, 1:3) имониятни бой берди. Италиянинг тўртинчи жамоаси - “Интер” эса гуруҳ босқичида қолиб кетганди. “Нерадзуррилар” айни дамда Европа лигасида курашни давом эттирмоқда.
Фикрлар