А Серия коронавирусдан катта зарар кўрди

Италия А Серияси президенти Паоло даль Пино коронавирус пандемияси боис лиганинг молиявий аҳволи ҳақида гапириб ўтди.

"Чемпионат ўйинларининг тикланиши катта муваффақият бўлди. Вазият жуда жиддий. Февралдан декабргача A серия 600 миллион евро йўқотди, шундан 400 миллиони чипталардан, яна 200 млн евроси ҳомийлар ҳисобига тўғри келади.

Хусусий капитал маблағлари муҳокамаси пандемия олдидан бошланган эди, энди биз музокараларнинг якуний босқичида турибмиз. Мақсад - A сериянинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги учун уларни бошқариш кўникмаларидан фойдаланиш", - деди даль Пино.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!