"А" Серия. "Лацио" – "Наполи": Матнли трансляция

Италия чемпионатининг 13-туридан олган "Лацио" - "Наполи" учрашувини сайтимиз орқали матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб борди. 

  • 90+'

    Лаццари сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 85'

    Милинкович-Савич ўрнига Акпа-Акпро, Луис Фелипе ўрнига эса Габбарон майдонга тушмоқда. 

  • 83'

    Перейра зарба беришга урунди. Аммо ҳимоячилар ўз вақтида тўпни тепиб юборди. 

  • 80'

    Иммобиле ўрнига Перейра майдонга тушмоқда. 

  • 77'

    Гулямнинг бурчак узатмаси самара бермади. 

  • 75'

    Лоботка сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 72'

    Петанья офсайдда қолиб кетди. 

  • 69'

    Худтнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 67'

    Кайседо ўрнига Мурики майдонга тушмоқда. 

  • 64'

    "Наполи"да яна ўзгариш бўлади. Руй ва Бакайоко майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Гулям ва Лобтка туширилди.

  • 59'

    Зелинский жарима майдони яқинида қоидани бузди. 

  • 57'

    Руй ҳужумда фол ишлатди

  • 56'

    ГООООООЛ! Луис Альберто Иммобиленинг пасидан сўнг чиройли тарзда зарба йўллади ва ҳисобни яна биттага ошириб қўйди.

  • 54'

    "Наполи" сафида ўзгариш: Кулибали  ўрнига  Манолас, Политано ўрнига эса Эмаз туширилди.

  • 48'

    "Лацио" иккинч таймни ҳам фаол бошлади

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Ди Лоренцо Иммобиленинг қулоғига тирсаги билан уриб юборди. 

  • 42'

    Иммобиле огоҳлантирилди

  • 41'

    Бўлим сўнггига яқин жамоалар анча фаолллашди

  • 38'

    Жаримадан узатилган тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 37'

    Кулибали Миленкович-Савични йиқитди. "Лацио"да қулай имконият

  • 31'

    ВУУҲ! Кайседо бир ҳимячини ортда қолдириб, дарвоза томон зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади

  • 30'

    Кайседога нисбатан қўпол ўйнган Кулибали огоҳлантирилди

  • 26'

    "Наполи" футболчиси дарвоза томон зарба йўллади, тўп йўлига ҳимояччилар тўғаноқ бўлди

  • 24'

    Кулибали тўпни қабул қилишда оёқ пойларини чўзиб олди. У майдонда оқсоқланиб юрибди

  • 18'

    Қандай сейв!!! Пепе Рейна Фабиан Руиснинг аниқ ва кучли зарбасини қайтаришга эришди

  • 14'

    ВУУУҲ! Луиснинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди

  • 12'

    Луис Альбертонинг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон муштлари билан узоқлаштирди

  • 8'

    ГОООООООЛ! Марушичнинг узатмасидан сўнг Иммобиле баланд сакраб бош билан зарба йўллади, Оспина бу сафар ожиз қолди

  • 8'

    Кайседога узатилган пас кучлироқ чиқди. Оспина тўпни эгаллаб олди

  • 5'

    Бурчакдан оширилган тўпга Кайседо бош билан зарба берди, ноаниқ

  • 4'

    Ўйиндаги илк бурчак тўпи "Лацио" фойдасига

  • 2'

    Гаттузо шогирдлари ўйинда тезкор гол уришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча "Лацио" ҳимояланмоқда

  • 1'

    Учрашувга старт берилди! Ўйинни меҳмонлар бошлаб берди

  • 0'

    Жамоалар "Олимпико" ўйингоҳига чиқиб келмоқда

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг "А" Серия доирасидаги "Лацио" ва "Наполи" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Учрашувни ушбу саҳифада матнли трансляция қилиб борамиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!