А Серия. "Милан" сафарда мағлубиятга учради

А Сериянинг 25-туридан ўрин олган "Фиорентина" - "Милан" учрашуви бўлиб ўтди. Матчда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Гонзалес 49-дақиқадан 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди. 87-дақиқада Йович орадаги фарқни иккитига етказиб қўйди. Миланликлар сафидан Тео Эрнандес жавоб голини урди. 

Мағлубиятга учраган "Милан" турнир жадвалида 4-ўринга тушиб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!