А Серия. "Милан" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

  • 21 январь, 2024, 02:53
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

А Сериянинг 21-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Милан" учрашувида миланликлар 2:3 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очганди, лекин Самарджич ва Товенлар жавоб қайтариб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Йович имкониятларни тенглаштирган бўлса, 90+3 дақиқада Окафор ғалаба голини уриб кетди. 

Шу тариқа, "Милан" турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!