А Серия. “Наполи” қийинчилик билан “Сампдория”ни таслим қилди
Ads

 

Италия чемпионати 19-турида “Наполи” ўз майдонида “Сампдория” футболчиларини қабул қилди. Асабий тарзда кечган ўйинда неаполликлар сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида “Наполи” ҳимоячиси Хусай ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 61-дақиқада “Сампдория” аъзоси Сильвестре иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

Бу ўз сарамасини берди ва 77-дақиқада Габбьядини ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунида Тонелли неаполликларга 3 очко тақдим қилган голни киритди.  

Наполи – Сампдория 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 30, автогол Хусай, 1:1 – 77 Габбьядини, 2:1 – 90 Тонелли.

Наполи – Рейна, Хусай, Тонелли, Кирикеш, Стринич, Аллан (Зелиньски, 59), Жоржиньо (Габбьядини, 72), Гамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье.

Сампдория – Пужони, Педру Перейра, Сильвестре, Шкриньяр, Реджини, Баррето, Торрейра, Прат (Линетти, 76), Альварес, Куальярелла (Муриэль, 51), Шик (Додо, 64).

Огоҳлантиришлар: Сильвестре (54), Хусай (69).

Четлатиш: Сильвестре (61).