А Серия. "Наполи" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Феррара шаҳридаги "Паоло Мацца" стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 49-дақиқада Аллан ҳисобни очди. 83-дақиқада эса Петанья пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанат тиклади. Бироқ орадан 2 дақиқа ўтиб Мариу Риу неаполликларга 3 очко келтирувчи голни киритди.

Шу тариқа Карло Анчелотти шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 76 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!