А Серия. "Наполи" ва "Лацио" сафарда ғалаба қозонди

Бундан бироз аввалроқ Италия А Сериясининг 17-туридан ўрин олган “Удинезе” – “Наполи” ҳамда “Парма” – “Лацио” жамоалари беллашуви ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинларда кутилганидек меҳмон жамоалар ғолиб бўлди. “Наполи” 1:2 ҳисобида, “Лацио” эса 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг “Наполи” ўз ҳисобидаги очколар сонини 31 тага етказди ва 5-ўринга кўтарилди. 28 очко тўплаган “Лацио” 8-ўринга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!