
А Серия. "Рим дербиси"да "Лацио"нинг қўли баланд келди
А Сериянинг 27-туридан ўрин олган "Рома" -"Лацио" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди.
32-дақиқадан меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолди. Ибанез қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Ягона гол муаллифи Закканьи. Вингер 65-дақиқада жамоасининг ажойиб комбинациясидан сўнг дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, "Лацио" ғалаба қозониб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Рома" эса 5-поғонада бормоқда.
Фикрлар