А Серия. "Рома" - "Сассуоло": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Рома" - "Сассуоло" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'

Бурчакдан оширилган тўпни меҳмонлар вакили дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 90'
Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Жарима майдони яқинида рақибини йиқитган Карсдроп огоҳлантирилди.
- 85'

Эдин Жеко ўрнига Борха Майораль ўйинга қўшилди.
- 83'

Амаду Диавара жароҳат олган Лоренцо Пеллегринини алмаштирди.
- 82'
Спинаццоланинг узатмасидан сўнг жарима майдони ичида тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Бироқ масофа яқин бўлганлиги учун ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 80'

Пеллегрини жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 78'

Жеконинг хавфли зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди.
- 75'

Лукаш Гараслиннинг супер зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди. Бироқ у тўпни офсайдда қабул қилиб олган экан.
- 73'
Жарима майдони чизиғида тўпни қабул қилган Жеко бир айланиб олди ва чап оёқда зарба берди. Хавфли зарба бироз ноаниқ кетди.
- 71'

Рақибига нисбатан қоида бузган Жакомо Расподори огоҳлантирилди.
- 70'
Жамоадоши узатган тўпга Локателли ета олмади.
- 68'
Меҳмонлар жарима майдони атрофида тўп ошириб, рақиб ҳимоясидаги бўш ҳудудни изламоқда.
- 65'
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Жеко рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам меҳмонлар фойдасига стандарт белгилади.
- 63'
Жеконинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси рекашет натижасида йўналишини ўзгартирди.
- 62'
Бирга-бир вазиятга чиққан Журичич қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 60'
"Сассуоло"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси ноаниқ узатма туфайли узилиб қолди.
- 57'
Иккинчи 45 дақиқаликда римликлар фаол ўйин кўрсатмоқда. Ваҳоланки, улар бир киши кам бўлиб ҳаракат қиляпти.
- 54'
Мхитаряннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 51'
Спинаццола қанотдан ёриб кирмоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячи уни бироз кескин тарзда тўхтатди.
- 49'
Жеко яқин масофадан зарба берди. Ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтарди.
- 48'

Бўлимни фаол бошлаган мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Ҳакамга эътироз билдирган Миранте огоҳлантирилди.
- 45'

ВАР голни бекор қилди. Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган ҳакам гол урилган вазиятда Жеко рақибига нисбатан қоида бузганини аниқлади.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Рома" ҳисобни очди!
Тезкор қарши ҳужумга ўтган мезбонлар рақиб хатосидан унумли фойдаланди. Мхитарян гол муаллифи.
- 44'

Тайм сўнгини меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда.
- 42'
Римликлар тўпни назорат қилиб, таймни тугатиб қўймоқчи.
- 40'

Рақиб қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатган Педро иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди.
- 39'
Мхитарян жарима майдони ичида рақибларини бирин-кетин алдаб ўтди ва шеригига пас оширди. Ҳимоячи яхши ҳаракат қилди.
- 37'
Педро бу сафар яхши зарба берди. Тўп тўсин бқорисидан ўтиб кетди.
- 35'
Педронинг ноқулай позициядан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Камига, унда офсайд ҳам бор эди.
- 33'
Берардининг узатмасини қабул қилиб олган Журичич бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганлиги туфайли Миранте уни зарарсизлантира олди.
- 32'
"Бўрилар"нинг тезкор қарши ҳужуми Педронинг муваффақиятсиз узатмаси туфайли тўхтаб қолди.
- 30'
Пеллегрини марказга тўп оширди. Ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 28'
Локателлининг зарбаси ноаниқ чиқди. Яхўи имконият қўлдан кетди.
- 27'
Жарима майдони яқинида Кумбула қўполлик ишлатди. "Сассуоло"да яхши стандарт юзага келди.
- 25'

Рақтбга нисбатан қоида бузган Гонсало Вильяр огоҳлантирилди.
- 23'
Локателли ҳужумда қоида бузди.
- 20'

Бурчакдан етказиб берилган тўпга Жеко бош билан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 18'

Максим Лопес симуляция ишлатгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 16'
Вақт ўтган сари римликлар ҳам фаолликни оширмоқда.
- 14'
Локателлининг зарбаси ноаниқ кетди.
- 13'
Жарима майдонига узатилган тўпни "Рома" ҳимоячилари узоқлаштирди.
- 11'

Рақибининг юзига қўли билан зарба берган Педро огоҳлантирилди.
- 10'
Педронинг зарбаси дарвозагача етиб бормади. Тўпни ҳимоячи қайтарди.
- 8'
Майдон ҳолати ёмонлиги ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти.
- 6'
Мхитаряннинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 5'

Бурчакдан оширилган тўпни "Рома" футболчилари жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 3'
"Сассуоло" футболчилари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 1'
Меҳмонлар илк дақиқадан олдинга ўтди. Ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Миранте Журичичга зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар