
А Серия. "Рома" бугун дебютант меҳмони бўлади
Бугун Италия А Серияси 2-тур ўйинлари давом эттирилади.
Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" иккинчи турни сафарда чемпионатнинг жорий мавсумдаги дебютанти "Салернитана" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
"Рома" 1-турдан сўнг 3 очко билан 6-ўринда бормоқда. Элдор Шомуродов дастлабки турда "Фиорентина"га қарши ўйинда ўз номига битта ассист ёздириб қўйганди.
Бугунги баҳсда ҳамюртимизга омад тилаймиз ҳамда голлар кутиб қоламиз!
Фикрлар