А Серия. "Рома" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовдан битта, Абрахамдан иккита ассист!

Италия А Серияси илк тури доирасидаги "Рома" ва "Фиорентина" клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. Кескин руҳда кечган баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Римликлар сафига яқиндагина келиб қўшилган Тэмми Абрахамнинг икки ассистидан сўнг Мхитарян ҳамда Верету иккита гол уришга муваффақ бўлди. 60-дақиқада Миленкович меҳмонларнинг ягона голини киритди. Захирадан ўйинга қўшилган Шомуродов берган пасни Верету дарвозага аниқ йўллаб, дублни расмийлаштирди.

Шундай қилиб, "бўрилар" Моуриньо бошқарувидаги илк ўйинда ғалаба қозонди. Элдор жорий мавсум расмий ўйинлардаги илк ассистини нишонлади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Рома" мавсумни ғалаба билан бошлади!

  • 90+2'

    Миленковичнинг зарбасидан кейин Патрисиу тўпни ушлаб олди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Элдорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 86'

    Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар ҳужум уюштиришда давом эттиряпти.

  • 84'

    Лоренцо Пеллегрини ўз ўрнини Карлес Пересга бўшатиб берди. Шунингдек, Эл-Шарави Мхитарянни алмаштирди.

  • 82'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба Патрисиуга муаммо туғдирмади.

  • 80'

    ГОООООООООООООЛ! Ҳисоб 3:1! Шомуродовдан ассист!

    Элдорнинг узатмасидан сўнг Верету бирга-бир вазиятдан гол урди!

  • 79'

    Душан Влахович рақиб жарима майдонида йиқилиб тушди. Пенальти йўқ!

  • 78'

    Карсдропнинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди. Кристантенинг такрорий уриниши ноаниқ кетди.

  • 76'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар тўлиқ ҳимояда ўтказмоқда. 

  • 74'

    Флоренцияликлар анча самарали босим уюштирмоқда. Натижада, римликлар хато қилишга мажбур бўляпти.

  • 72'

    Элдорнинг биринчи бор тўпга тегиши муваффақиятсиз чиқди. Тезликда рақибидан ўта олмаган Шомуродов йиқилиб тушди.

  • 71'

    Икки рақибидан ўтган Бонавентура ҳужумни давом эттира олмади.

  • 69'

    Абрахам ўз ўрнини ЭЛДОР ШОМУРОДОВга бўшатиб берди!

  • 68'

    Тэмми Абрахам майдонга ўтириб олди. Унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 66'

    ГОООООООООООЛ! "Рома" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Яна Абрахамдан пас, бу сафар Верету гол муаллифи.

  • 65'

    Рефери ВАРдаги ёрдамчиларидан вазиятни куриб чиқишни сўради.

  • 64'

    Абрахамнинг узатмасидан кейин Верету гол урди. Аммо яна ҳакам голни ҳисобга олмади. Кузатамиз.

  • 62'

    Тэмми Абрахамнинг бош билан йўллаган зарбаси сўнг тўп тўсиндан қайтди.

  • 60'

    ГОЛ. "Фиорентина" ҳисобни тенглаштирди.

    Никола Миленковичнинг яқин масофадан берган зарбаси олдида дарвозабон ожиз қолди.

  • 58'

    Жарима майдони ташқарисилан берилган зарбани "Рома" посбони ушлаб олди.

  • 57'

    Гейнрих бу сафар воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 55'

    Душан Влаховичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Патрисиу қайтарди.

  • 54'

    Зарба учун қулай позицияга чиқиб борган Мхитарян ижрода оқсади.

  • 52'

    Николо Заниоло иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.

  • 51'

    Мезбонлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 49'

    "Бўрилар" иккинчи бўлимда ҳам устунлик намойиш этмоқда.

  • 47'

    Ўткир бурчакдан дарвозани нишонга олган Пеллегрини мўлжалда адашди.

  • 46'

    Абрахамнинг рейди муваффақиятсиз якунланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида флоренцияликларда ўзгариш: Гаэтано Кастровили Юсуф Малье ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Футболчилар анча қўпол ўйин кўрсатмоқда. Бу сафар Бонавентура огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Николо Заниолога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 44'

    Яқин масофадан берилган зарбани Патрисиу қайтариб юборди.

  • 42'

    Меҳмонлар стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 40'

    Томонлар босиқлик билан ўйинни давом эттирмоқда.

  • 37'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар танаффус олдидан озгина тин олди, чоғи.

  • 35'

    Ўйин Моуриньо шогирдларининг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 33'

    Бу сафар Патрисиу жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Бонавентуранинг уриниши бартараф этилди.

  • 31'

    Николо Заниолонинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 30'

    Иштаҳаси очилган "бўрилар" фаолликни давом эттирмоқда.

  • 28'

    ГОООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни очди!

    ВАРга қулоқ солган ҳакам Мхитаряннинг голини ҳаққоний, деб топди. Абрахамдан ассист.

  • 26'

    Гейнрих Мхитаряннинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 24'

    Пеллегринининг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 22'

    Сон бўйича устунлик қилаётган римликлар буни ҳисобга кўчиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 20'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Заниоло ета олмади.

  • 19'

    Захира дарвозабони Пьетро Терраччано ўйинга қўшилди. У Хосе Кальезонни алмаштирди.

  • 18'

    Узоқ давом этган муҳокамалардан кейин ҳакам ўз қарорини ўзгартирмади. "Фиорентина" бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиради.

  • 17'

    Дарвозабонни алдаб ўтган Абрахам қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Меҳмонлар посбонига қизил карточка кўрсатилди.

  • 15'

    Жакомо Бонавентура рақиб жарима майдонида қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 13'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Патрисиу эгаллаб олди.

  • 12'

    Пеллегринига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 10'

    "Рома"нинг илк вазияти бурчак тўпи бўлди. Аммо рақиб яхши ҳимояланди.

  • 7'

    Тўп назорати флоренцияликлар томонда бўлиб турибди. Моуриньо жамоаси доимгидек, қарши ҳужумда.

  • 4'

    Қанотдан етказиб берилган тўпни римликлардан ҳеч ким дарвозага йўллай олмади.

  • 2'

    Меҳмонлар фаол старт намойиш этмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Сардорлар расмий жараёнларни ўтказиб олишди. Старт учун барчаси шай!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ҳозирча улар орасида Шомуродов йўқ. Бироқ биздан узоқлашмай туринг, Элдорда имконият бор!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!