А Серия. "Рома" ўз майдонида "Удинезе"ни йирик ҳисобда енгди ва 3-ўринга кўтарилиб олди

Бундан бироз аввал Италия А Сериясининг 22-туридан ўрин олган “Рома” ҳамда “Удинезе” жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Римдаги беллашувда “бўрилар” 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шу куни “Рома” сафида Жордан Верету (5', 25') дубль қайд этган бўлса, яна бир голни Педро Родригес (90') киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Рома” ўз ҳисобидаги очколар сонини 43-тага етказиб, мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. “Удинезе” эса 14-ўринга тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!