А Серия. Роналду хет-трик қайд этган баҳсда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

"Альянц Стэдиум"да кечган учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Криштиану Роналду мазкур беллашувда хет-трик муаллифи бўлган бўлса, яна бир гол португалиялик юлдузнинг узатмасидан сўнг Гонсало Игуаин томонидан киритилди.

Шу тариқа туринликлар ҳисобидаги очколар сони 45 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 29 очкоси бор "Кальяри" эса 6-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!