А Серия. Роналдусиз "Ювентус" 3 очкони қўлга киритди

Туриндаги "Альянц" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Пауло Дибала ва Хуан Куадрадолар муаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, мазкур беллашувда "кекса синьора" етакчиси Криштиану Роналду иштирок этмади.

Шу тариқа, Маурицио Сарри шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 57 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. 16 очкоси бор "Брешия" эса жадвалнинг 19-поғонасидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!