А Серия. Роналдусиз "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди

Генуядаги "Луиджи Феррарис" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Стефано Стураро ва Горан Пандевлар муаллифлик қилишди.

Шу тариқа "кекса синьора" ушбу мавсум Италия чемпионатидаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди. Қайд этиш жоиз, "Ювентус" мураббийлар штаби бу беллашувда Криштиану Роналдуга дам олиш имконини берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!