А Серия. Шиддатли ва голларга бой кечган дербида "Ювентус" "Торино"ни таслим этди

А Серия 24-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Торино" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. 

"Зебралар" сафида голларни Куадрадо, Данило, Бремер ва Рабьо киритди. "Буқалар"нинг икки голи эса Карамо ҳамда Сарабия номига қайд этилди.

Шу тариқа, "Юве" очколари сонини 35 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт жадвалда 7-ўриндан жой олган. "Торино" ҳисобида ҳозирча 31 очко мавжуд. Клуб 9-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!