А Серия. Шомуродовнинг голи "Женоа"нинг серияси давом этишига сабаб бўлди

Италия А Серияси 23-туридан ўрин олган учрашувни Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби ўз майдонида ўтказди. "Верона"ни қабул қилган генуяликлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйинни захира ўриндиғида бошлаган легионеримиз иккинчи тайм бошида майдонга тушди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Элдор ҳисобни тенглаштирган голга муаллифлик қилди. Кейинчалик, томонлар яна бир мартадан дарвозаларни ишғол этди. Шу тариқа, "грифонлар"нинг А Сериядаги мағлубиятсиз серияси 7 та ўйинга етди. Сўнгги бор, жамоа 6 январь куни "Сассуоло" майдонидан эгик бош билан ортга қайтишга мажбур бўлганди.

Маълумот учун, "Женоа" А Серия турнир жадвалида 11-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!